4 Март 2022 йил 430

Марғилон шаҳрида тилла-тақинчоқларни сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди

 

Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг куни 10 сентябрь куни Қ.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 11 август куни номаълум шахс, ишончига кириб жами 212.850.000 сўмлик тилла-тақинчонларини олиб, шундан 84.145.000 сўм пулларини бериб, қолган 128.705.000 сўм пулларини бир ҳафтада беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган тилла-тақинчоқларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech