31 Март 2023 йил 371

Марғилон шаҳрида телефон аппаратини ўғирлатган аёл ИИБга мурожаат қилди

Марғилон шаҳар. Ю.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 22 февраль куни номаълум шахс Қашқар маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўкон растаси устида қаровсиз қолдирилган тегишли нархи 600.000 сўмлик “Самсунг” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech