Марғилон шаҳрида телефон аппаратларини йўқотган фуқаро ИИБга мурожаат қилди
Марғилон шаҳар.Тинчлик кўчасида яшовчи А.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 август кунидан 09 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасида бўлган беш дона телефон аппаратларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни хонадонда бирга яшовчи М.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати