26 Август 2022 йил
454
Марғилон шаҳрида талончилар қўлга тушди
Марғилон шаҳар.22 август куни вояга етмаган Ж.М ва Қ.Ф.лар Янги-боғ маҳалла ҳудудида жойлашган “Ижодкорлар боғи”да Р.Х.нинг ҳаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung A-11” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати