25 Июл 2022 йил 407

Марғилон шаҳрида талончи қўлга олинди

Марғилон шаҳар. 2022 йилнинг 13 июнь куни М.А исмли шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган ошхона олдида Р.И исмли фуқаронинг  200 АҚШ доллари ва 3 300 000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech