Марғилон шаҳрида тадбиркорлик билан шағулланишни баҳона қилган эркак аёлнинг пулларини қўлга киритди
Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг 16 сентябрь куни С.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020-2021 йиллар давомида номаълум шахс ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилишларини айтиб ундан жами 200.000.000 сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати