22 Сентябр 2021 йил
475
Марғилон шаҳрида сохта 100 АҚШ доллари билан кийим-кечаклар харид қилган шахс аниқланди
Марғилон шаҳри. 18 сентябрь куни А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, қалбаки 100 АҚШ долларини бериб, эвазига 405.000 сўмлик кийим-кечаклар сотиб олиб, қайтимига 650.000 сўм пулларни олиб, алдов йўли билан кийим-кечак ва 650.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати