28 Октябр 2021 йил 387

Марғилон шаҳрида савдо дўкондан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳри. 21 июль куни фуқаро Т.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 июль кунидан 21 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон касса столидан 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ф.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech