Марғилон шаҳрида савдо дўкондан иситиш мосламаларини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 17 ноябрь куни фуқаро М.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс Қиргули МФЙ ҳудудида ишончига кириб, савдо дўконида сотмоқчи бўлган иситиш мосламаларини 4.080.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ҳафта муддат ичида беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан иситиш мосламаларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати