24 Феврал 2022 йил 388

Марғилон шаҳрида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳри.15 февраль куни шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Навбахор МФЙ ҳудудида яшовчи И.Т яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида танишларига таваккалчиликка асосланган қимор ўйинини ўйнашлари учун шароит яратиб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланган ва улардан 2.504.000 сўм, 100 АҚШ доллари, 400 рубль пуллар ва ўйин карталари далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан И.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech