8 Феврал 2022 йил 380

Марғилон шаҳрида қаровсиз қолган “Лабо” русумли автомашина салонидан 4 000 000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди.

3 февраль куни М.Ғ исмли фуқаро  ИИБга мурожаат қилиб, унга кўра, 31 январь куни номаълум шахс Марғилон шаҳар озиқ-овқат бозорида қаровсиз қолган “Лабо” русумли автомашинаси салонидан 4 000 000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб ходиса жойидан яширинганлини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни Марғилон шаҳарда яшовчи У.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech