Марғилон шаҳрида пул ва телефон аппаратларини ўғирлаган шахс аниқланди
Марғилон шаҳар. Қашқар маҳалла ҳудудида яшовчиФ.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган 2 дона телефон аппаратини ҳамда 100 АҚШ доллари ва 400.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати