4 Апрел 2023 йил 432

Марғилон шаҳрида пластик картадан пул ечиб олган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар.Фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 03 февраль куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик карта ҳисобида бўлган 1.425.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech