9 Ноябр 2022 йил 388

Марғилон шаҳрида пластик картадан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар.Фуқаро Ю.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғи орқали сотмоқчи бўлган кийим-кечакларни сотиб олишини пулини пластик картасига ўтказиб беришини айтиб, унга тегишли банк томонидан берилган пластик картасининг хос рақами ва калитини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган жами 425.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Р содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech