1 Март 2022 йил 365

Марғилон шаҳрида “NEXIA-3” автомашинасини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг 02 ноябрь куни фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 10 июнь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “NEXIA-3” русумли автомашинасини 10.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 300 АҚШ долларини бериб, қолган 10.200 АҚШ долларини олти ой муддат ичида беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Я содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech