30 Июн 2023 йил 699

Марғилон шаҳрида “Matiz” автомашина салонидан 250 АҚШ долларлик телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди

Марғилон шаҳар. Роҳат маҳалла ҳудудида яшовчи Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 17 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Matiz” русумли автомашинаси эшик ойналари очиқ ҳолда турганидан фойдаланиб, салонида бўлган 250 АҚШ долларилик “Samsung Galaxy S-10.5G” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Х содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech