27 Апрел 2023 йил 365

Марғилон шаҳрида марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар.2023 йил 19 апрель куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Дўстлик маҳалла ҳудудида тадбир олиб борилаётган вақтда ушбу кўчадан кетаётган И.Р тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда чап қўли кафтида юмалоқ шаклдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech