3 Март 2022 йил 432

Марғилон шаҳрида Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб фуқаронинг 2.500 АҚШ долларини алдаб қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри.2021 йилнинг 15 декабрь куни С.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс 2.500 АҚШ доллари эвазига укаси С.Б.ни Корея Республикасига жўнатишлиги айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech