1 Декабр 2022 йил 399

Марғилон шаҳрида киссавур қўлга тушди

Марғилон шаҳар. У.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 16 октябрь куни соат номаълум шахс буюм бозорига харид учун келган вақтида чўнтагида бўлган 1.700.000 сўмлик “Samsung Galaxy A30” русумли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech