Марғилон шаҳрида келишилган юмшоқ мебель пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳар. 2022 йилнинг октябрь ойида Ю.А И.С.ни ишончига кириб, 6.500.000 сўмлик юмшоқ мебелга буюртма бериб, мебелларни юборган ҳайдовчидан ушбу буюртманинг 3.000.000 сўм миқдордаги пулларини бериб, қолган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати