6 Сентябр 2022 йил 373

Марғилон шаҳрида катмондан пул ўғирлаган аёл қўлга тушди

Марғилон шаҳар.Т.К исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 27 июль куни номаълум шахс Ўрдатаги маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконининг кириш эшиги олдидаги стол устида қаровсиз қолдирган аёллар катмонидан 400.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech