7 Октябр 2022 йил 399

Марғилон шаҳрида ички ишлар органи ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган шахс озодликдан маҳрум қилинди

Жорий йилнинг 4 август куни Марғилон шаҳар ИИБ профилактика инспектори, лейтенант М.Б муқаддам товламачилик жиноятини содир этиб, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро Қ.Д.нинг жазони ўташ талабларига риоя қилиш аҳволини ўрганиш мақсадида унинг яшаш хонадонига борганида Қ.Д хонадонида йўқлиги аниқланган.

Шундан сўнг лейтенант М.Б унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштираётган вақтда Қ.Д хонадонига етиб келиб, лейтенант М.Б.нинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан, унга ташланиб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан Қ.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, якунига кўра тўпланган хужжатлар жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига тақдим қилинган. Суднинг 29.09.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Қ.Д. 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech