9 Октябр 2021 йил 365

Марғилон шаҳрида гўшт маҳсулотларини сотиб олиб пулларини тўламаган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳри. 05 октябрь С.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган гўшт маҳсулотларини 33.100.000 сўмга сотиб олишга келишиб, гўшт маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини бир ой муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган гўшт маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech