25 Феврал 2022 йил 528

Марғилон шаҳрида гилам сотиб олмоқчи бўлган аёл пулларига алданди

Марғилон шаҳри.Фуқаро Р.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, 2.500.000 сўм ва 500 АҚШ доллари эвазига гилам олиб беришини айтиб, пулларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech