3 Март 2023 йил 388

Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини пуллаган аёл қўлга тушди

Марғилон шаҳар. 2023 йил 28 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Ш исмли аёл яшаш хонадонида 5.000.000 сўм эвазига 30,46 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотган вақтда далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech