19 Декабр 2022 йил 238

Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳар. 15 декабрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Зухро маҳалла ҳудудида яшовчи Р.Қ 21.000.000 сўм эвазига кўп миқдорда бўлган яъни 141 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech