23 Сентябр 2021 йил 391

Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. 15 сентябрь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бахтиёрлик кўчасида пиёда кетаётган А.О тўхтатилиб ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг чап чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилдий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech