16 Март 2023 йил
363
Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди
Марғилон шаҳар. 10 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва МваФРБ ходимлари билан ҳамкорликда Дўстлик маҳалла ҳудудида хизмат олиб боришаётган вақтларида ушбу кўчадан кетаётган Қ.И.нинг ҳаракатларидан шубҳаланишиб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у эгнидаги курткаси ўнг чўнтагида гашиш гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати