Марғилон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган шахс ушланди
Марғилон шаҳар. 29 март куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ, Марғилон шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Вилоят ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дўстлик маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Х яшаш хонадонида бир дона “SONY” русумли телевизор эвазига 1 дона япалоқ шаклдаги гашиш гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати