26 Апрел 2023 йил
367
Марғилон шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 15 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Қўрғонтаги кўчасида хизмат олиб боришаётган вақтида ушбу кўчада кетаётган, М.А шубхаланиб ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати