Марғилон шаҳрида фуқаронинг ёнидан “заҳри қотил” топилди
Марғилон шаҳри. 22 февраль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан Б.Марғилоний кўчасида жойлашган жоме масжиди олдида хизмат олиб боришаётган вақтида, Ф.М ўзини шубҳали тутганлиги учун унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги шимининг чўнтагида қоғоз ўрамда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати