28 Апрел 2023 йил 366

Марғилон шаҳрида кийимининг чўнтагида гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс жавобгарликка тортилди

Марғилон шаҳар.2023 йил 19 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари Дўстлик маҳалласи Қўрғонтаги кўчасида хизмат олиб боришаётган вақтида ушбу кўчадан келаётган, У.М тўхтатилиб ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги кийимининг чўнтагида гашиш гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech