Марғилон шаҳрида фуқаронинг арматураларни ўғирлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри.2022 йилнинг 10 март куни Д.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс ўзига тегишли бўлган Қашқар МФЙ ҳудудида турган 4 тонна арматураларидан 3.000.000 сўмлик арматураларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.Р ва М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати