16 Август 2021 йил 376

Марғилон шаҳрида фуқарони Ҳаж сафарига жўнатишни ваъда қилиб, 500 АҚШ доллар пулларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг ноябрь ойида М.М. С.З.нинг ишончига кириб, 500 АҚШ доллар пуллар эвазига Ҳаж сафарига жўнатишини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech