21 Октябр 2021 йил
375
Марғилон шаҳрида фуқарога “Аукцион” савдосидан арзон ер майдони олиб беришини айтиб, алдов йўли билан пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 18 октябрь куни фуқаро Д.Н М.А.ни ишончига кириб, “Аукцион” савдосидан арзон ер майдони олиб беришини айтиб, 60.000.000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати