Марғилон шаҳрида фуқародан перфоратор ва пайвандлаш аппаратларини фойдаланиш учун олган шахс қайтиб бермади
Марғилон шаҳри. 05 сентябрь куни фуқаро Х.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 1.500.000 сўмлик перфоратор ва нарҳи 700.000 сўмлик пайвандлаш аппаратларини вақтинча фойдаланиб, қайтариб беришини айтиб, аппаратларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган аппаратларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати