Марғилон шаҳрида фуқародан бир бош отни сотиб олиб, келишилган пулларни бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг 17 декабрь куни фуқаро С.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 декабрь куни номаълум шахс Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган ҳайвон бозорида ишончига кириб, сотмоқчи бўлган бир бош отини 23.500.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 1.000.000 сўм пулларини бериб, қолган пулларни олти кун муддат ичида беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан отни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Я.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати