14 Март 2023 йил 486

Марғилон шаҳрида фирманинг 45.000.000 сўм пулларини ўғирлаган аёл фош бўлди

Марғилон шаҳар. М.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 18 январь куни номаълум шахс турмуш ўртоғи У.Н.га тегишли бўлган Бобир мажмуасида жойлашган фирмасидан 45.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech