23 Сентябр 2021 йил 501

Марғилон шаҳрида дурадгор велосипед ўғирлади

Марғилон шаҳри. 17 сентябрь куни Тут-таги МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 сентябрь кунидан 17 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига дурадгор сифатида келиб, уй юмушлари билан чалғиганидан фойдаланиб, хонадон ҳовлисида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Э содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech