9 Сентябр 2021 йил 361

Марғилон шаҳрида “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси уяли телефон аппаратини йўқотиб ИИБга мурожаат қилди

Марғилон шаҳри. 02 сентябрь куни Қумтепа МФЙ ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи М.Т ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс “Damas” русумли автомашина салонида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нарҳи 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy J-2” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech