8 Ноябр 2021 йил 361

Марғилон шаҳрида алдов йўли билан 4.500 АҚШ долларини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 04 ноябрь куни фуқаро С.А  ИИБ га мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг июль ойида номаълум шахс  унинг ишончига кириб, 4.500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали автосалондан 10 дона “Damas” русумли автомашина чиқариб беришни айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдарган.

 Мазкур холат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-кисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Б. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech