10 Июн 2023 йил 400

Марғилон шаҳрида 58 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 01 июнь куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёвқочар маҳалла ҳудудида яшовчи Э.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 58 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech