Марғилон шаҳрида 55 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳар.11 май куни шаҳар ИИБ ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ватан маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 55 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати