31 Август 2021 йил 422

Марғилон шаҳрида 22 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланди

Марғилон шаҳри. 20 август куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Навоий кўчасида яшовчи Қ.Ю.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 22 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech