24 Май 2022 йил
410
Марғилон шаҳрида 2 та “Малибу” русумли автомашина олиб бермоқчи бўлга шахс ваъдасини бажармади
Марғилон шаҳар.2020 йилнинг декабрь ойида И.А А.И.нинг ишончига кириб, 2 та “Малибу” русумли автомашина олиб беришини айтиб, 69.000 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати