4 Июн 2022 йил 443

Марғилон шаҳрида 170 туп кўкнори етиштираётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри.2022 йилнинг 21 май куни Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ёвқочар маҳалла ҳудудида яшовчи Ю.Э.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 170 туп кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech