14 Декабр 2022 йил 428

Марғилон шаҳрида талончилик содир қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳар.2022 йилнинг 08 декабрь куни А.И Бахрин МФЙ ҳудудида таниши М.Ф исмли аёлни уриб, уни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган “Redmi-9” русумли телефон аппаратини ҳамда 600.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб талончилик йўли билан олиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech