29 Сентябр 2021 йил 430

Марғилон ва Қувасой шаҳрида қидирувдаги шахслар қўлга тушди

28 сентябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.Н.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 227-моддаси 3-қисмида (ҳужжатларни нобуд қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Ф.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech