2 Июн 2023 йил
404
Марғилон шаҳрида ёнида “марихуана ” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳар. 2023 йилнинг 25 май куни шаҳар ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фидоий кўчасида шубхали кўринган С.Н.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати