23 Май 2023 йил 370

Марғилон шаҳрида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар. 11 май куни шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари Дўстлик маҳалласида хизмат олиб боришаётган вақтида ушбу кўчадан келаётган, Р.А.нинг ҳаракатларидан шубҳаланилиб, унинг ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, чап қўлида бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech